Париждаги Елисей саройида “норманд форматидаги” музокаралар ўз ниҳоясига етди. Бу Германия, Франция, Россия ва Украина президентларининг 2014 йил июндан кейинги 3-учрашуви бўлди.

Музокаралар аввал тор доирада, кейин эса делегация аъзолари билан биргаликда бўлиб ўтди. Музокаралар 4 соатдан кўпроқ давом этган.

Учрашувнинг ишчи дастурини Россия ва Франция президентларининг икки томонлама учрашуви очиб берди. Кейин Владимир Путин ва Ангела Меркель ҳамда Пётр Порошенко ва Франсуа Олланд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Аввалроқ “норманд тўртлиги” Париждаги музокаралар якунлари бўйича ҳеч қандай ҳужжатларни имзоламаслиги маълум қилинганди.