Россия террорчиларга қарши операцияларни фақатгина Сурия ҳудудида олиб бораётган бўлиб, унинг ҳаракат доираси кенгайиши ҳақидаги гап-сўзлар гипотетик характерга эга. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга айтиб ўтган.
"Биз бошиданоқ гап фақат Сурия ҳақида бормоқда, деб айтганмиз"

Худди шундай ҳолат Бағдод билан содир бўлиши мумкинми, деган саволга “Бундай вазиятда хаёлий тасаввур ва кайфиятга асосланиб жавоббериш мумкин эмас”, деб жавоб қайтарган Песков.
Унинг сўзларига қараганда Сурияда ИШИДга қарши олиб борилаётган антитеррор фронтига хали янги бир қатнашчидан чақириқ олингани йўқ.

Россия, Сурия, Эрон ва Ироқ Бағдодда ИШИДга қарши курашишни мувофиқлаштириш мақсадида ахборот маркази ташкил этган. Марказда Россия, Сурия, Эрон ва Ироқ бош штабларининг вакиллари ишлайди. Тузулманинг асосий вазифаси Яқин Шарқда ИШИДга қарши курашиш бўйича маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилишдан иборат бўлади. Ахборот марказига ушбу тўрт мамлакатнинг ҳарбий кучлари офицерлари уч ой муддат билан айланма асосида бошлиқ бўлишади. Келишувга мувофиқ биринчи уч ойликда ахборот марказига Ироқ томони бош бўлиб туради.