Қирғизистон милицияси интернетда экстремистик мавзуларда ёзувчи шахсларни аниқлаш билан шуғулланмоқда.

Жумладан, Ўш вилоятининг Қорасув туманида “Одноклассники” ижтимоий тармоғида экстремистик йўналишдаги гуруҳни яратган Абдулла Нурматов исмли шахс қўлга олинди.
“Биз бу фактни 20 август куни аниқладик”, - дейди ИИВ матбуот хизмати вакили Женгиш Аширбоев.

Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов давомида Нурматов иккита экстремистик ташкилот билан алоқа қилиб туриши аниқланиб, унинг бир қатор шериклари қўлга олинди.
Интернет орқали тарғибот олиб бораётган экстремистик гуруҳларга қарши кураш давом этмоқда.

 

муаллиф: Эркин Камалов, Central Asia Online