Қоҳира университети раҳбари Габер Нассар университетда таълим берувчи аёл ўқитувчиларга паранжи кийиб юришни тақиқлаб қўйди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Нассарнинг таъкидлашича, талабалар машғулотларда паранжи кийиб олган муаллималар билан ўзаро мулоқотда қийналишган. Университет раҳбарининг айтишича, у бу “касалликни”  кеч бўлмасдан даволашга қарор қилган.

Қайд этилишича, Нассар бу қарорни қабул қилишда Миср бош муфтийсининг розилигини олган.