Россия қирувчилари ИШИДнинг қўмондонлик пунктини йўқ қилди

Жаҳон 02 Октябрь 2015 564

ИШИД гуруҳининг қўмондонлик пункти ва бир қанча техника бирликлари Россия ҳарбий авиациясининг Су-24М қирувчилари томонидан йўқ қилинди. Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенковнинг сўзларига қараганда, авиазарбалар Хама ва Идлиб вилоятларида амалга оширилган.

“Хама вилоятида Кофирзайт аҳолижойи яқинида Су-24М самолётлари ИШИДнинг қўмондонлик пунктини тўлиқ йўқ қилди, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости. – У террорчилар томонидан яхши мустаҳкамланган бетон объект эди. Йирик калибрли қурол билан жиҳозланган бир қанча техника бирликлари йўқ қилинди”.

Шунингдек, у Идлиб вилоятида ўқ-дори омбори ва юк ўтказиш базаси йўқ қилинганини айтиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар