Россия ТИВ: Агар тегишли мурожаат бўлса, Россия Ироқда “ИШИД”га қарши операциянинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаб кўради

Жаҳон 02 Октябрь 2015 2344

Агар Ироқ Россияга ўзининг ҳудудида “ИШИД”га қарши ҳарбий-ҳаво кучлари операциясини ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилса, Россия бундай чораларнинг сиёсий ва ҳарбий мақсадга мувофиқлигини баҳолаб кўради, деб айтди Россия Ташқи ишлар вазирлиги янги чақирувлар ва хавфлар масалалари департаменти директори Илья Рогачев. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

“Агар бизда ёки Ироқ ҳукуматидан тегишли мурожаат бўлса, ёки қабул қилиниши Ироқ ҳукуматига катта миқдорда боғлиқ бўлувчи Хавфсизлик кенгаши резолюцияси бўлса, яъни бундай етарлича асослар бўлса, унда Ироқ ҳудудида “ИШИД”га қарши ҳаракатларнинг сиёсий ва ҳарбий мақсадга мувофиқлиги баҳоланади”, деб айтди Рогачев тегишли саволга жавобан.  

Аввалроқ Рогачев Россия “ИШИД”га қарши АҚШ бошчилигидаги коалицияга қўшилмаслигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия 30 сентябрдан Сурияда “ИШИД”га қарши операциялар бошлаган.

Кўпроқ янгиликлар