Саккиз нафар россиялик спортчи Жанубий Кореянинг Инчхон аэропортида самолётда бебошлик қилгани учун қўлга олинди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.  

Воқеа Москвадан 1 октябрь эрталаб KE924 рейси билан учиб келган самолёт бортида юз берган.

Спортчилар Мунгенда 2 октябрда очиладиган Ҳарбий-спорт ўйинларида иштирок этишлари керак бўлган. Улар самолётда спиртли ичимлик ичиб, чекиб ўтирганлар. Айни пайтда уларнинг Кореяга қўйилиши масаласи ҳал қилинмоқда.