Самаркандский вестник” нашрида хабар қилинишича, Оsiyo-uz супермаркети нафақахўрларга бепул нон тарқатмоқда.

Айтилишича, акция доирасида соат 17:00га қадар пенсия дафтарчасига эга шахсларга бепул нон берилади. Бу маълумотлар махсус дафтарга ёзиб борилади. Бир киши кунига бир марта бепул нон олиши мумкин бўлади.

“Кўплаб нафақахўрлар номидан дўкон раҳбариятига уларнинг яхши ва олийжаноб иши учун миннатдорчилик билдираман. Улар Кексаларни эъзозлаш йилига ўзига хос ҳисса қўшишга қарор қилишибди. Умид қиламизки, бу яхши мисолга кўплар эргашади”, - деб ёзади газета ўқувчиси, нафақахўр Тарас Каримов.