Самарқанддаги Ногиронлар минтақавий реабилитация маркази 109,5 минг долларлик замонавий ускуналар билан таъминланди

Ўзбекистон 02 Октябрь 2015 1645

Жорий йилнинг мартида Япония ҳукумати томонидан тақдим этилган кичик кўламли ижтимоий дастури доирасида грант шартномалари имзоланганди.

Ушбу келишувга кўра, Самарқанддаги Ногиронлар минтақавий реабилитация марказини замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш кўзда тутилганди.

Қисқа муддат ичида зарур ускуналар тиббиёт марказига олиб келинди ва ўрнатилди.

Эндиликда марказдаги беморлар учун хизмат кўрсатиш шароитлари яхшиланган.

"Беморлар ультратовушли терапия, марказ томонидан малакали шифокорлар тайинланиши эвазига жарроҳлик амалиётисиз даволанмоқда.

Тиббиёт марказига келтирилган яна бир замонавий қурилма лимфодренаж бўлиб, у орқали соғлом одамларда сурункали вена касаллигининг намоён бўлишини аниқлашга хизмат қилади. Шунингдек, уни ҳар куни қўллаш орқали оёқлардаги оғриқлар йўқотилади", дейилади марказ хабарида.

Маълум қилинишича, марказга жами 109,5 минг долларлик замонавий тиббий техника анжомлари келтирилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар