Таshkent Open-2015 турнири финалчилари номи маълум бўлди

Спорт 02 Октябрь 2015 445

Тошкентдаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида Таshkent Open-2015 халқаро турнирининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Дастлабки ярим финалда сербиялик 23 ёшли Бояна Йовановски япониялик Нао Хибинога қарши баҳс олиб борди. Бир соату 14 дақиқа давом этган ушбу беллашувда япониялик 20 ёшли теннисчининг қўли баланд келди - 6:3, 6:4.

Иккинчи ярим финалда хорватиялик Донна Векич россиялик Евгения Роднина билан баҳс олиб борди. Муросасиз кечган беллашувда хорватиядик 19 ёшли Векич икки сет натижасига кўра ғолиб бўлди - 7:5, 6:1.

Шу тариқа, Таshkent Open-2015 турнири финалида Нао Хибино ва Донна Векич асосий соврин учун ўзаро баҳс олиб боришади.

Кўпроқ янгиликлар