2 октябрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида режали аксилтеррор машғулотлари ўтказилди.
Ўқувлар меҳмонхона сервиси ва хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида ўтказилди. Ўқув сценарийсига кўра, шартли террорчи соат 8:45да автобус бекатида портлашни амалга ошириб, воқеа жойидан яширинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эса фавқулодда оёққа кўтарилиб, оператив қидирув тадбирлари ўтказади ва натижада қисқа муддатда жиноятчини қўлга олди.