Хитой полициясининг маълум қилишича, 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари уюштирилган портлашларни амалга оширган террорчи шу портлашлардан бирида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, бу 33 Вэй Йиньйон бўлган. У дўконлар, шифохоналар ва маъмурий биноларга 12та бомба солинган қутилар йўллаган.

Хитой жанубида бир суткада жами 18 бомба портлагани айтилмоқда.