2050 йилга келиб сайёрада 60 ёшдан ошган инсонлар сони 2 млрд дан ошади. Халқаро соғлиқ ташкилотининг маълум қилишича, бу ҳозирги миқдордан 2 баробар кўпдир.
Ҳар йилнинг 1 октябрь куни нишонланадиган кекса инсонлар кунига бағишланган ҳисобот ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинди.

“Бутун дунёда умр кўриш давомийлиги ортмоқда, - дейилади ҳужжатда. – Бугун тарихда биринчи марта инсонларнинг кўпчилиги 60 йилдан кўпроқ яшашга умид қилиши мумкин. 2050 йилга келиб сайёрада 60 ёшдан ошган инсонлар сони 2 млрд дан ошади, 2015 йилда эса бундайлар сони 900 млн кишини ташкил этмоқда”.