Одамнинг хаёлига "Қилган яхшиликларим эвазига нима оламан?" қабилидаги савол келиб туради. Шундай саволга жавоб ўрнида ишланган видеони томоша қилиш орқали қалблардан худбинона туйғулар йўқолиши тайин.

Бир одам юзлаб оч кишиларни тўйдира олмаслиги мумкин, минглаб бемор кишиларни тузата олмаслиги мумкин.

Лекин бир одам ҳар куни бир яхшилик қила олади. Бу унинг ўзига қилган яхшилиги бўлади. Одам ўз ишининг беиз кетмаслигига ишонса, ўз йўлидан юришдан чарчамаса, натижаларни ҳам кўради.

Биз яшаб турган дунёда ҳеч нарса ҳеч қачон изсиз ғойиб бўлмайди, ҳар неки ҳодиса, албатта, қайсидир даражада акс-садо беради.

Кўп ўтмасдан қилинган яхшиликлар ўзимизга қилган яхшиликларимиз эканини англаймиз.