Йоханесбургдаги “Александр” савдо марказининг қўриқчиси мижозлардан бири қуролланган ва талончиликни режалаштираётганлигини гумон қилиб, мижозларга қарата ўқ узди. Бу ҳақда полиция вакили Мозес Мапакела хабар берди.

Унинг маълумотига қараганда қўриқчи беш нафар одамни яралаган. Аммо тез ёрдам вакилининг айтишича, 12 нафар мижоз жароҳатланган. Шу қатори 4 яшар бола ҳам. Қўриқчи ҳибсга олинган. Йоханесбургдаги савдо маркази ёпилган ва юзлаб мижозлар кўчага олиб чиқилган.

ЖАРда дўконларда талончилик билан шуғулланиш жуда тарқалиб бормоқда. Полициянинг охирги маълумотларига қараганда, давлатда оғир оқибатларга олиб келган талончилик жинояти 8, 5 фоизга кўпайган. Камида бир йилда 129 минг шу ҳолдаги жиноят содир этилмоқда. Жиноятчилар уйлардан кўра, дўкон ва офисларни кўпроқ тунамоқдалар.