“Рома” 30 июнда якунланган 2014/2015 йил учун молиявий ҳисоботни чоп этди.

Клуб ўз таркибида ўйнаган уч нафар ижарадаги футболчи: яримҳимоячилар Муҳаммад Салоҳ (“Челси”), Яго Фальке (“Женоа”) ва ҳужумчи Эдин Жекони (“Манчестер Сити”) сотиб олганини маълум қилди. Трансферлар ўйинчилар ижара келишувларида ёзилган шартларни 2 ой ичида бажарганларидан кейин амалга оширилди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълумотларига кўра, римликлар бу футболчиларни 43 млн еврога сотиб олганлар: Салоҳ учун 20 млн (5 млн ижара + 15 млн сотиб олиш), Жеко учун 15 млн (4+11 млн) ва Фальке учун 8 млн евро (1+7 млн) берилган.