“Юлдузли жанглар” эпопеясида қўлланган кема модели ким ошди савдосида 450 минг долларга сотилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Лотнинг нархи савдолар чоғида икки баробарга кўтарилган.

40 см ли модель киноэпопеянинг биринчи фильмини суратга олишда ишлатилган (“Эпизод IV: Янги умид”, 1977 йил).
Малика Лея ҳамда C-3PO ва R2-D2 дроидлари кетаётган космик кема фильмнинг энг бошида кўрсатилади. Бу эпопея мухлислари кўрган биринчи кемадир.