Афғонистондаги “Чегара билмас шифокорлар” шифохонасига берилган авиазарба қурбонлари 16 нафар кишига етди

Жаҳон 03 Октябрь 2015 2241

Қундуз шаҳридаги “Чегара билмас шифокорлар” шифохонасига берилган авиазарба туфайли ҳалок бўлганлар сони 16 нафарга етди, деб хабар беради Reuters.

Ташкилотнинг ўзи қайд этишича, ҳалок бўлганлар сони ошган. Уларнинг маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг 9 нафари ташкилот аъзоси, 4 нафари ёши катталар ва 3 нафари болалар бўлган.

Олдинроқ Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти шифохонасига берилган авиазарба туфайли ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етгани ҳақида маълум қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар