Андижон темир йўл вокзали 2016 йили фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Telegraf.uz сайти хабар бермоқда.

Айни кунларда Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш ишлари давом этмоқда. Ангрендан Орзу, Чодак ва Поп-2 станцияларига қадар бўлган жойда электрификация ишлари якунланди. Қурилишнинг умумий масофаси 123.4 км ни ташкил қилади.

Бугунги кунга қадар 6 станция, 2 вокзал, 285 муҳандислик иншоотлари, 19 кўприк қурилди. Андижондан Тошкентгача бўлган саёҳат 5 соат вақтни олиши хабар қилинмоқда.
Андижонда қурилаётган вокзал 350 йўловчига бир пайтда хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Келажакда унинг кенгайтирилиши кўзда тутилмоқда.