Англиянинг Чигуэлл шаҳри яқинидаги далага 8 ўриндиқли Beech 200 King Air енгил моторли самолёти ерга қулаб тушди ва ёниб кетди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар етиб келган, бироқ самолёт ичидагиларни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Айни пайтда воқеа жойида фалокатнинг сабабларини аниқлаш мақсадида мутахассислар иш олиб бормоқдалар.