Бирлашган араб амирликларида маҳаллий ўзига хос парламент – консультатив функцияларга эга бўлган Федерал миллий кенгашга сайловлар бошланди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича,

бу органга сайловлар тарихда учинчи марта ўтказилмоқда. Ушбу сайловларда овоз бериш ҳуқуқи БААнинг 224 минг фуқаросига берилган бўлиб, бу 2011 йилдаги сайловлардагидан 73 фоизга кўпроқдир. 2006 йилда бўлиб ўтган биринчи сайловда сайловчилар сони 6.5 минг кишини ташкил қилди.