Ўзбекистоннинг иккинчи ракетка устаси бўлмиш Фаррух Дўстов Туркияда ўтаётган, соврин маблағи 42,4 минг евро бўлган “Челленжер” мусобақасининг биринчи финалчиси бўлди.
Дўстов ярим финалда россиялик ракетка устаси Константин Кравчук билан 1 соату 23 дақиқа ўйин олиб бориб, рақибини 7:6 (4), 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Финалдаги унинг рақиби Денис Молчанов (Украина) ва Сакет Минени (Ҳиндистон) ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув ғолибидан сўнг маълум бўлади.