Германия ҳукумати 100 минг қочоққа немис тилини ўргатиш курсларини ташкил этиши ҳақида эълон қилди. Бу хабарни Deutsche Welle нашри маълум қилди.

Бунинг учун тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 54 млн евродан 121 млн еврогача маблағ сарфланиши мумкин.

Хабарда маълум қилинишича, бундай курсларда Германияда бошпана олиш имконияти бор қочоқлар ўқитилади. Аммо муҳожирлар ва қочоқлар иши бўйича федерел идора (BAMF)нинг интеграция курслари камайтирилмайди.