Гватемала пойтахтининг жануби-шарқий қисмида кучли ёғингарчиликдан кейин юз берган жиддий ер кўчиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етди.

Бедарак йўқолганлар 600 га яқинни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий шошилинч хизматлар маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

120 дан кўпроқ уй тупроқ, лой ва тошлар остида қолиб кетган, воқеа жойидаги қутқарув ишларида 600 га яқин мутахассислар ва оғир техника иш олиб бормоқда.
Бошпанасини йўқотганлар учун вақтинчалик турар-жой пункти ташкил этилган.