Йозеф Блаттер, ташкилотнинг етакчи ҳомийлари чақириқларига қарамай, ФИФА президенти лавозимини тарк этмайди. Бу ҳақда унинг адвокати Ричард Каллен баёнот берди.

Илгарироқ McDonald's ва Coca-Cola компаниялари уни лавозимни тарк этишга чақирган эди.
“Coca-Cola қадрли ҳомий бўлишига қарамай, Блаттер компаниянинг бу акт ташкилот фойдасига бўлади, деган фикрига қўшилмайди”, - таъкидлади адвокат.