Мадриднинг “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду охирги вақтлар матбуот билан алоқа қилишдан қочиб юргани учун журналистлардан уз сўради. Бу ҳақда Mirror нашри маълум қилди.

“Мен мутаҳҳамман. Бироқ энди бошқача бўла олмайман”, деб тан олди КриРо “Сантьяго-Бернабеу” стадионида ўзига аталган “Реал” тарихидаги энг яхши тўпурар мукофотининг топширилиши маросимида. 

Футболчи шу муносабат билан айтган нутқида “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ҳамда барча мураббийлар ва жамоадошлари қўллаб-қувватлашгани учун уларга миннадорчилик билдирди.

Чемпионлар Лигасида “Реал”нинг 30 сентябрда Швециянинг “Мальмё” клуби устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабасигача португалиялик футболчи ярим йил мобайнида матбуот вакиллари билан суҳбатлашишдан ўзини олиб қочиб юрган. Роналду ОАВ вакиллари билан алоқани 2015 йил мартида унга “Атлетико” билан учрашувдаги мағлубиятдан кейиноқ ўз туғилган кунини нишонлашга қарор қилгани учун билдирилган танқиддан кейин тўхтатиб қўйган эди.  

30 ёшлик футболчи “Реал” таркибида 324 та гол урди ва клуб афсоналаридан бири Раулни ортда қолдириб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.