Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 2 октябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб газ ҳисобининг автоматлашган тизимини жорий қилади>>

Тошкент шаҳри ва вилоятида 2016 йил охирига қадар табиий газ истеъмоли ҳисобининг автоматлаштирилган тизими жорий қилинади. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз”даги манбаларига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Қирғизистон қўшниларини диалогга чақирди>>

Бугунги кунда Марказий Осиёнинг беш давлати ўртасида савдо, иқтисодиёт, чегаралар, энергетика, сувдан фойдаланиш, транспорт алоқалари, экология ва иқлим ўзгариши масалаларида музокаралар олиб боришга қаратилган майдон яратиш энг муҳим эҳтиёжга айланди.

"Толибон" Афғонистон ҳудудида АҚШ самолётини уриб туширганини тан олди>>

"Толибон" жангарилари 1 октябрь куни Афғонистоннинг шарқида АҚШнинг Lockheed C-130 Hercules русумли ҳарбий-транспорт самолёти фалокатга учраши бўйича маъсулиятни ўз зиммасига олди.

Футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг 8 ўйинчиси эркак эканлиги маълум қилинди>>

Эрон футбол лигасининг расмий вакили Модтаби Шарифий футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг 8 ўйинчиси эркак эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

ОАВ Орегондаги отишмани содир этган жиноятчи шахсини аниқлади>>

Американинг Орегон штатидаги Умпква коллежи ҳудудидаги отишмани 26 ёшли Крис Харпер Мерсер исмли шахс содир этган. Бу ҳақда 1 октябрь куни Американинг CBS телеканали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбасига асосланиб хабар берди. Аммо бу ҳақдаги расмий хабар ҳозирча ошкор қилингани йўқ.

Сурия армияси Хама вилоятида ер усти операциясини ўтказади>>

Сурия армияси Хама вилоятининг жанубида кенг миқёсли аксилтеррор операциясини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Орегонлик қотил фақат христианларни ўлдиришни мақсад қилгани маълум бўлди>>

АҚШнинг Орегон штатидаги Ампкуа коллежида отишма содир этган Крис Харпер Мерсер фақатгина христиан динига мансуб кишиларни ўлдиришни мақсад қилиб олган. Бу ҳақда гувоҳлар сўзларига асосланиб CNN телеканали хабар қилди.

GM Uzbekistan компанияси Labo мини юк машиналарини автосалонларга етказиб беришни бошлади>>

Ижтимоий тармоқда GM Uzbekistan компанияси томонидан шу йилнинг июлида ишлаб чиқарилиши бошланган Labo мини юк машиналари ташув воситалари орқали жойларга етказилаётгани тасвирланган суратлар пайдо бўлди.

Парижда Германия, Франция, Россия ва Украина раҳбарлари учрашади>>

Бугун, 2 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Парижга ташриф буюрди. Бу ҳақда Россия матбуоти хабар бермоқда.

Reuters: 7та давлат Россияни ИШИДга қарши курашга диққат қаратишга чақирди>>

Вашингтон ва унинг халқаро коалиция бўйича иттифоқчилари эълон қилган қўшма баёнотда Россия Сурия мухолифати позицияларига зарба беришни тўхтатиб, ИШИДга қарши курашга бутун диққат-эътиборни қаратишга чақирилди. Ҳужжат Туркия ТИВ сайтида жойлаштирилди.

БААдаги осмонўпар бинонинг биринчи қаватида чиққан ёнғин юқорига ўрлади>>

Дубай агломерациясидаги Шаржа шаҳридаги осмонўпар бинода юз берган ёнғин туфайли 250 оила уйларидан ташқарида қолди. Khaleej Times нашрида ёзилишича, бинонинг илк қаватида келиб чиққан ёнғин 30-қаватгача ўрлаган.

Россия авиацияси ИШИДнинг яна бир қўмондонлик пунктини йўқ қилди>>

Россиянинг Су-24 самолётлари ИШИДнинг Суриядаги навбатдаги қўмондонлик пункти ва тайёрлов қароргоҳини йўқ қилди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков айтиб ўтди.

АР: Пентагон Сурия мухолифатини ҳимоя қилиш ҳақида ўйламоқда>>

Пентагон АҚШ томонидан тайёрланиб, мухолифат таркибига қўшилган гуруҳларни ҳарбий ҳимояга олиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Мираброр Усмонов ЎзПФЛ клублари раҳбарлари ва мураббийлари билан учрашувда келишилган ўйинлар учун кескин чоралар кўрилишига ваъда берди>>

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерациясининг анжуманлар залида Мираброр Усмонов ЎзПФЛ клублари раҳбарлари ва мураббийлари билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Париждаги “Норманд тўртлиги” учрашувидан онлайн>>

“Норманд тўртлиги” давлатлари (Германия, Франция, Россия, Украина) раҳбарлари бугун Парижда учрашмоқда. Елисей саройида Ангела Меркель, Франсуа Олланд, Владимир Путин ва Пётр Порошенко 2 кун давомида Украина инқирози юзасидан музокаралар олиб боради.

Жонли эфир вақтида Fox репортёрини машина уриб юборди>>

Fox Sports телеканали мухбири Дэвид Медрано Морани жонли эфир вақтида автомобиль туртиб юборди. Ҳодиса Мексикадаги Гвадалахара аэропортида Мора Chivas ва Club America футбол жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашув ҳақида хабар берилаётган вақтда содир бўлди.

Тошкентда аксилтеррор машғулотлари ўтказилди>>

2 октябрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида режали аксилтеррор машғулотлари ўтказилди.

Мирали Шарипов дзюдо бўйича Тошкент Гран-Приси финалига чиқди>>

Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида давом этаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи кун беллашувларида ўзбекистонлик икки нафар спортчи медаллар учун курашни давом эттирмоқда.

Яман Эрон билан дипломатик алоқаларни узди>>

Яман ҳукумати Эрон билан дипломатик алоқаларни тўхтатди, деб маълум қилди Яман телевидениесига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

«Грин кард» тақдим этувчи DV-2017 лотереяси бошланди>>

АҚШ Давлат Департаменти 2017 йил «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар - DV» (Грин Кард) Дастурига рўйхатга олиш даври 2015 йил 1 октябрдан 2015 йил 3 ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди. DV Лотереясининг талабларига жавоб бериш учун мурожаат этувчи ушбу лотереяда қатнашиши мумкин бўлган давлатлардан бири, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлиши ва ўрта мактаб даражасига тенг маълумотга эга бўлиши керак.