Лицензиясидан маҳрум қилинган Анвар Собиров Самарқанд вилоятида ўз “айбини” ювади

Маданият 03 Октябрь 2015 8872

Бугунги ўзбек шоу-бизнесида маънавият масаласи бош мавзуга айлангани сир эмас. Зеро санъаткор аҳли доимий равишда халқ эътибори, диққат марказида бўлади. Кўпчилик ёшлар эса кийиниш, гап-сўз ва бошқа хатти-ҳаракатларда санъаткорларга тақлид қилади, улардан ўрнак олишга интилади.

Шу сабабдан санъат аҳлининг ёш авлод онги, дунёқараши ва маънавиятига катта таъсири бор, деб қаралади.
Санъаткорларнинг санъат ва маданият соҳасида қабул қилинган тегишли ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларни бажариши, уларнинг саҳна маданияти, маънавий олами борасида зарур тушунчаларни бериш мақсадида эса ҳукумат қарори асосида маънавият дарслари ташкил этилган.

Бироқ мазкур қарорнинг нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканлигини етарлича англаб етмаган, тегишли ташкилотлар топшириғига беписандлик билан қараган айрим санъаткорлар жорий йилнинг июль ойида лицензияси тўхтатилиб, бир қатор хонандаларга нисбатан қатъий огоҳлантиришлар берилган эди.

2015 йилнинг 14 июль куни маънавият тарғиботи борасидаги дарсларга қатнашмаганлиги сабабли лицензияси тўхтатилган хонанда Анвар Собиров ҳам шулар жумласидан. У ўз вақтида “айби”ни тушуниб етиб, тегишли хулоса чиқарди. Шу мақсадда ўтган давр ичида кўплаб катта-кичик давлат тадбирларида иштирок этди. Жумладан, хонанданинг маълум қилишича, сўнгги бор Наманган вилояти Учқўрғон туманида бўлиб ўтган мустақиллик байрамида қатнашиб, мухлисларга ўз ижод намуналарини намойиш қилди.

Октябрь ойининг 4-5 саналарида эса Самарқанд вилоятида бўлиб, Пастдарғом туманида пахта теримчилари учун концерт дастурини намойиш этади.
Маълумотларга кўра, хонанда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига лицензиясини қайтариб олиш учун ариза билан мурожаат қилган. Октябрь ойида бўлиб ўтувчи кенгаш йиғилишида унинг мурожаати кўриб чиқилади.
Шу вақтга қадар хонанда ижодий изланиш, меҳнат қилишдан тўхтаб қолгани йўқ. Уч-тўртта янги қўшиқ ва уларга ишланган клип шай ҳолатда турибди.

Лицензияси қайтариб берилиши билан мазкур тароналар радио ва телеканаллар орқали эфирга узатилади.
Анвар Собиров “Жийда гули” сериали, “Бегона баҳор” бадиий фильмлари орқали актёр сифатида ҳам кўпчилик томошабинларнинг ҳурматини қозонган. Мазкур картиналар режиссёри Иброҳим Расулов бошчилигида келгуси 2016 йилда тасвирга олиниши режалаштирилган янги сериалда бош роллардан бири яна бир бор Анвар Собировга ишониб топширилмоқда. Айни пайтда сериалнинг молиявий масалалари ҳал қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12483 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20287 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10077 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 10913 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37655 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52109 Жамият
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:03 16 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1297 Спорт
Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари қимматлашади
Кўпроқ янгиликлар