Нигериянинг Лондонда қўлга олинган собиқ нефть вазири, ОПЕКнинг амалдаги президенти Диезани Алисон-Мадуэке гаров пули эвазига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Daily Post Nigeria нашри ёзмоқда.

5 октябрь куни у Чэринг-Кросс полиция бўлимига сўроқ бергани қайта чақирилади.
Айтилишича, Алисон-Мадуэке хонимнинг Абужадаги уйи муҳрланиб, амалдорнинг ўзи иқтисодий ва молиявий жиноятлар бўйича комиссия сўроғига чақирилган.