Сурия Россия ҳаво космик кучлари томонидан амалга оширилаётган операция биринчи навбатда Россия халқини террорчиликдан асраш учун зарур. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев баёнот берди.

“Биз Россия халқини террорчилик хавфидан ҳимоя қилмоқдамиз, чунки бу ишни мамлакат ичида қилгандан кўра чет элда қилган маъқулроқ”, - деди у “Россия 24” телеканалига берган интервьюда.
Унинг эслатиб ўтишича, Россия “охирги 20 йилда террорчиликка қарши курашнинг оғир тажрибасига эга бўлган”.