Германия канцлери Ангела Меркель дунё давлатлари Россия билан бирга Сурия бўйича сиёсий ечим қабул қилишлари кераклигини айтди.

“Россия, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари Сурия бўйича биргаликда ечим қабул қилишлари керак. Шундагина биз яна тинч яшашимиз мумкин бўлади”, деб айтди Меркель.

Аввалроқ Меркель Суриядаги ихтилофни ҳал қилишда Сурия мухолифати манфаатлари ҳисобга олиниши кераклигини айтганди.