Германия канцлери Ангела Меркель “норманд тўртлиги” учрашуви давомида Суриядаги ихтилофни ҳал қилишда мухолифат манфаатлари ҳисобга олиниши зарурлигини айтиб ўтди.

”Биз жуда мураккаб вазият олдида турибмиз. Бизда Сурия президенти Башар Асад билан алоқалар бор. Шуниси аёнки, Асад келажакда ҳозиргидек роль ўйнай олмайди, шунинг учун бизга умумий коалиция зарур”, деб айтди Меркель.

Меркелнинг айтишича, ихтилофнинг сиёсий ечимлари ҳарбий ечимларидан кўра кўпроқ бўлиши керак.

Парижда Россия, Франция, Украина ва Германия етакчилари ўртасидаги учрашув 4 соатдан кўпроқ давом этди.