Нидерландиялик муҳандислар 4.5 м баландлик ва 5 м кенгликка эга сув тўлқинлари ярата оладиган тажрибавий комплекс яратишга муваффақ бўлишди. Олимларнинг айтишича, генератор ёрдами океан тўлқинларининг муқобилларини яратиш мумкин бўлади.

Бу ҳақда Science News нашри хабар бермоқда.
Delta Flume генератори 300 м узунликдаги сув қуювчи ускуна бўлиб, баландлиги 9.5 м, кенглиги 5 м дир. Унинг учларидан бирида улкан металл пластина жойлашган бўлиб, у тўртта поршень таъсири остида ҳаракатланиб, сув юзасида тўлқинлар келтириб чиқаради.

Генератор 5 октябрда тўлиқ ишга туширилади. У сув тўлқинларининг реалистик нусхасини ҳосил қилиш имкониятини беради. Бу йўл билан Нидерландиянинг 85 фоиз соҳилларидаги ҳолат моделлаштирилади.
Delta Flume ишида 35 муҳандис иштирок этди.