Нигериянинг собиқ нефть вазири, ОПЕК президенти Диезани Алисон-Мадуэке Лондонда коррупция ва ноқонуний пулларни легаллаштиришда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Нигериянинг Premium Times нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Алисон-Мадуэке хоним билан биргаликда яна 4 киши ҳибсга олинган. Уларнинг исмлари келтирилмади.

Хабарномада таъкидланишича, Алисон-Мадуэке мамлакат президенти Жонатан Гудлакка катта таъсир ўтказиб келган.