Франция президенти Франсуа Олланд 2 октябрда ўзининг Instagram’дги аккаунтида Париждаги “норманд тўртлиги” учрашувидан олдин Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Пётр Порошенко билан қўл беришаётгани тасвирланган қисқа видеолавҳани жойлаштирди.

Видеоёзув учрашув олдидан тасвирга олинган. Видеода, шунингдек, Россия, Франция, Украина ва Германия раҳбарлари ҳам тасвирланган.

“Норманд тўртлиги” давлатлари етакчилари Елисей саройида аввал бир соат давомида тор доирада суҳбатлашишган. Музокаралар кейин кенгайтирилган тартибда бўлиб ўтган ва 4 соатдан кўпроқ давом этган.