Франция президенти Франсуа Олланд Париждаги “норманд тўртлиги” учрашуви бўйича ўтказилган матбуот-анжуманида Россия президенти Владимир Путин билан бирга Суриядаги вазиятни муҳокама қилганини айтди. 

Олланднинг айтишича, Россия ҳамиша Башар Асад тузумини қўллаб-қувватлаган ва унга қурол-аслаҳа етказиб берган.

“Россиянинг Сурия борасидаги муносабати ўзгармади. Бу муносабат Башар Асадни қўллаб-қувватлашдан иборат”, деб айтди Олланд.

Олланд “ихтилофнинг сиёсий ечими мақсад қилингани ва унга эришиш кераклигини” айтди.

“Биз Женева форматига қайтишимиз керак. Асад ва мухолифат бир ечимга келиши керак. Ушбу сиёсий ечим устида иш олиб бориш керак”, деб айтди Франция президенти.