Ўзбекистонда Chevrolet Aveo модели учун хавфсиз автомобиль ойналари ишлаб чиқарилади

Технология 03 Октябрь 2015 4401

“Автоойна” МЧЖ Chevrolet Aveo моделидаги автомобилларга мўлжалланган хавфсиз ойналар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

“Ўзавтосаноат” АК матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг июлида янги моделнинг ойналари намуналари GM-Корея ишлаб чиқаришида синовлардан ўтказилган. Бугун уларни GM Uzbekistan компаниясининг асосий конвейерида текширишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Россия давлат стандарт қўмитасидан олинган сертификатлар корхонага ишлаб чиқарилган маҳсулотни МДҲнинг кўпгина давлатларига экспорт қилиш имконини беради.

Кўпроқ янгиликлар