«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз Англия Премьер-Лигаси клубларида тўп сурувчи  футболчиларнинг савиясига баҳо берди. 

«Агар Англияга келадиган ўйинчиларнинг савиясига қарайдиган бўлсак, бизда Европа ёки дунёнинг энг зўр футболчилари бор, деб айта олмайман. Энг зўрлари “Реал” ва “Бавария”да. Савияси бир поғона пастроқ футболчилар “ПСЖ” ва “Ювентус”да бордир. Ана ундан кейин инглиз клублари футболчилари келади. 

Буни кутилмаган нарса деб айта олмайман. Ўйинчиларнинг савияси ҳақида гапирадиган бўлсак, сиз бизнинг энг яхши клублардаги футболчилар “Барселона” таркибига киритилган бўларди, деб ўйлайсизми? Мен бунга қаттиқ шубҳаланаман. Улар “Реал” ёки “Бавария” сафидан ўрин олиша олмасди. Эҳтимол, фақатгина Агуэро бунга лойиқдир”, деб айтди Скоулз BT Sport кўрсатуви эфирида.