Украина президенти Пётр Порошенко Украина Донбассда қарама-қарши томонлар тўқнаш келган чизиқдан калибри 100 мм дан кичик бўлган қурол-аслаҳаларни олиб чиқиб кетишини маълум қилди. Бу ҳақда “Украинская правда” твиттерида маълум қилинди.

“Париждаги учрашувнинг асосий натижаси муҳим қарорларнинг қабул қилиниши бўлди. Биринчи қарор – биз енгил қурол-аслаҳани олиб чиқиб кетамиз ва буни эртагаёқ амалга оширамиз. Жараённинг кечишини аниқ муҳокама қилиб олдик”, деб айтди Порошенко.

Порошенко “норманд тўртлиги” музокаралари натижаларига босиқлик билан муносабат билдиришини маълум қилди.

“”Мен Париждаги “норманд” музокаралари натижаларига босиқлик билан қарайман”, деб айтди Порошенко.