“Қозоғистон темир йўли” МК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ станцияларидан юбориладиган мева-сабзавот маҳсулотлари транзитига белгиланган чегирма муддатини узайтирди. Чегирмалар 2015 йилнинг 26 майидан 31 августигача мўлжалланган эди.

Ўзбекистон темир йўл компаниясининг маълумотларига қараганда, чегирмалар юкларни ўтказиш KTZ Express АЖ орқали амалга оширилган тақдирда ишлайди. Ушбу АЖ, ўз навбатида, O’zbektemiryo’leskspeditsia УК билан тўғридан-тўғри келишувга эга. Келишув шу йилнинг 31 декабригача амал қилади.