Қозоғистонлик ҳожилар Саудия Арабистони аэропортида ушланиб қолишди

Жамият 03 Октябрь 2015 7630

Юзлаб қозоғистонлик ҳожилар учун ҳаж зиёрати катта маш-маша билан якунланди. Уларнинг бари Жидда аэропортида ушлаб қолинди. Улар бундан уч-тўрт кун муқаддам уйларига қайтишлари керак эди, аммо нима учундир рейслар кўчирилган.

Натижада қозоғистонлик ҳожилар ўз самолётларини аэропорт ҳовлисида кутишга мажбур бўлишган. “КТК”нинг хабар беришича, шу вақт мобайнида уларни бир марта бўлса ҳам таомлантиришмаган.
Алмас Аскаров:

— Шу пайтгача бизга ҳеч ким таом бермади. Нонушта ҳам, тушлик ҳам йўқ. Кун давомида ҳеч нарса емадик. Орамизда 75 ёшлар атрофидаги кекса кишилар ҳам бор. Кексалар орасида қон босими ва юрак хасталиги билан безовталанаётганлар ҳам топиляпти.
Бу ишларни бизнинг мамлакат қандай қарши олар экан. Ҳаж зиёратига бориб келишни ташкиллаштиришга ҳиссасини қўшган турагентларни бу ишларда мутлақо алоқаси йўқ.

Улар ҳожилар олдидаги ўз вазифаларни сидқидилдан адо этишди. Барчасига Саудиянинг авиакомпаниялари сабабчи.
Асель Нуркебаева, Қозоғистон турагентликлари ассоциацияси президенти
— Авиакомпания FlyNas чаптер рейсларини ортиқча жойларсиз ташкил этган. Унинг иккинчи борти йўқ ва у битта самолётга бириктирилган. Бу қонунга мутлақо зид. Чунки қонунда қўшимча борт бўлиши аниқ этиб ёзиб қўйилган.

Алтинбек Утисханули, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ДУМКнинг умумий ишлар бўйича бўлим бошқарувчиси:
— Улар янги ой чиқишига қараб кунни белгилашади. Янги ойнинг чиқмагани сабаб улар парвозни кечиктиришяпти. Айни дамла парвоз ушланиш вақти 18 соатга яқин, алоҳида йўналишлар учун эса 24 соатни ташкил этмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар