Россия Ҳарбий кучлари бош штабининг тезкор бошқарма бошлиғини генерал-полковник Андрей Картапаловнинг сўзларига кўра, Суриядаги ИШИД террорчилик ташкилотининг 600 нафар жангчиси ташкилотдан чиқиб кетган. Бу ҳақида Россия Мудофаа вазирлиги пресс-релизида маълум қилиб ўтилган.

Унинг сўзларига қараганда, жангарилар қочиб, Европага ўтишга уринишмоқда.
Генералнинг таъкидлашича, ИШИД орасида талваса ва сотқинлик кайфияти бошланган.