Сурияда “ИШИД” жангарилари томонидан яратилган, қўлбола портловчи моддалар ишлаб чиқарадиган йирик цех Россиянинг Су-25 штурмчи самолётлари томонидан йўқ қилинди.  

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.

“Су-25 самолётлари томонидан Идлиб вилоятидаги Маърат-ан-Нўъмон туманида газ баллон ишлаб чиқарувчи цех ниқоби остида фаолият юритган, фугас ва қўлбола портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи йирик цех бутунлай йўқ қилинди”, деб айтди Конашенков. 

Аввалроқ Россия ҳарбий-коинот кучлари авиацияси томонидан “ИШИД”га тегишли бошқарув пункти йўқ қилингани маълум қилинганди.