Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош тезкор бошқармаси бошлиғи, генерал-полковник Андрей Картаполов Россия авиацияси Сурияда “ИШИД” позицияларига уч кун давомида зарбалар бериши натижасида террорчилик гуруҳининг моддий-техник базасини барбод қилишга ҳамда жангариларнинг жанговор салоҳиятини анча туширишга муваффақ бўлди, деб маълум қилди. 

Картаполов бу ҳақда Россия мудофаасини бошқариш миллий марказида журналистларга маълум қилди.
“Зарбалар кун бўйи “Хмеймим” авиабазасидан Суриянинг бутун ҳудуди бўйлаб берилди. Уч кун давомида террорчиларнинг моддий-техник базаси барбод қилинди ва жангариларнинг жанговор салоҳияти анча туширилди”, деб айтди Картаполов.

Картаполов, шунингдек, Россия ҳарбий авиацияси “ИШИД”нинг 50 дан ортиқроқ объектини нишонга олиш учун 60 дан кўпроқ парвозни амалга оширганини маълум қилди.
Аввалроқ Картаполов “ИШИД”нинг 600 га яқин жангариси Сурияда назорат қилаётган ҳудудларини тарк этиб қочиб кетганини маълум қилганди.