3 октябрда Россия ва собиқ иттифоқ халқ артисти Армен Борисович Жигарханян 80 ёшини нишонламоқда. 

Машҳур театр ва кино актёри, театр режиссёри Армен Жигарханян 1935 йил 3 октябрда Ереванда таваллуд топган.

Актёр мактабда ўқиб юрган кезларида театр ва кино санъатига қизиқиб қолган ва мактабни тугатгач (1952 йил), Москвага ГИТИСга ўқишга киргани борган, бироқ омади кулиб боқмаган. Шундан кейин у Ереванга қайтиб келиб, “Арменфильм”га оператор ёрдамичиси бўлиб ишга кирган.

Актёр 1954 йил Ереван бадиий-театр институтига ўқишга кирган.
Актёр Еревандаги К.Станиславский номидаги рус драматик театрида “Иван Рибаков” спектаклида илк бор театр саҳнасига чиққан.

Актёрнинг “Қўлга тушмас қасоскорларнинг янги саргузаштлари” (“Новые приключения неуловимых”), “Салом мен сизнинг холангизман!” (“Здравствуйте, я Ваша тётя!”), “Сомон устидаги ит” (“Собака на сене”), “Шохлар ва карам” (“Короли и капуста”), “Учрашув жойини ўзгартириб бўлмайди” (“Место встречи изменить нельзя”,) “Теҳрон-43” (“Тегеран-43”) ва бошқа машҳур фильмлардаги унутилмас роллари уни нафақат Россиянинг, балки собиқ иттифоқнинг энг машҳур ва севимли актёрларидан бирига айлантирди. Жигарханян театр ва кинода 250 га яқин роль ижро этган.

Шу муносабат билан актёр ўз номига кўплаб табриклар олмоқда.

“Сизни чин кўнгилдан табриклайман! Сиз халқимизнинг суюкли, ардоқли актёри ва давлатимиз фахрисиз. Сиз ўзингизнинг такрорланмас актёрлик қобилиятингиз ва ҳаётга завқ-шавқингиз билан ҳақиқатда ақл бовар қилмас машҳурликка эришдингиз. Сизнинг ҳисобингизда театр ва кино саҳнасида рекорд даражадаги роллар бор, уларнинг барчаси турлича, бироқ ҳар бири катта воқеадир”, деб табриклаб ўтди актёрни Россия маданият вазири Владимир Мединский.