2 октябрдан бунё давом этиб келаётган Сахалин оролидаги ноқулай об-ҳаво жабрдийдалари сони 24 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят бўлими матубот хизматига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

"Айни дамда вилоят касалхоналарига 24 нафар одам жойлаштирилган. Уларнинг ичида енгил, ўртача оғир ва бир нафар ўта оғир жабрдийда бор”, — дейишди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида.

Ҳудад ОАВнинг маълум қилишича, жабрдийдалар орасида бошига баннер тушиб кетган ёш бола ҳам бор. Олдин циклон натижасида бир киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар ҳам маълум бўлаган эди.

Россия ФВВнинг Сахалин вилояти бошқармаси маълум қилишича, ҳудудда ноқулай об-ҳаво шароити ўзгармаган. Сахалиннинг қирғоқбўйи туманларида шамол тезлиги сониясига 33-38 метрни сақлаб турибди. Шимолий ва марказий туманларида кучли ёмғир ёққан. Шимолий ва марказий туманлар қирғоқларида шанба ва якшанба кунлари сув бирданига 1-2 метрга кўтарилиши кузатилади. Жанубий Сахалинда 3 октябрь тунига қадар шамолнинг тезлиги сониясига 30 метрни ташкил этади.

Жанубий Сахалин аэропорти ишлаб турибди, деб маълум қилади авиаташкилот вакили ТАССга.

Сахалин вилояти губернатори Олег Кожемяко вилоятнинг циклон оқибатида зарар кўрган жойларида бўлди.

Россия ФВВнинг Амур қутқарув марказидан 100 нафар қутқарувчиси Сахалинга етиб келган. Бу ҳақда ФВВнинг ҳудудий бошлиғи маълум қилди.

Циклон натижасида ижтимоий аҳамиятга молик 863 объект турли кўринишда зарар кўрди.

Сахалиндаги ўнлаб аҳоли яшаш пунктлари электр қувватисиз қолган.