Серхио Агуэро 20 дақиқа ичида 5 та гол уриб, АПЛ рекордини ўрнатди

Спорт 03 Октябрь 2015 3124

Англия Премьер-лигаси 8-туридан ўрин олган “Манчестер Сити”-“Ньюкасл” учрашувида “шаҳарликлар” ҳужумчиси Серхио Агуэро премьер-лиганинг янги рекордини ўрнатди. Футболчи рақиб дарвозасига 20 дақиқа ичида, яъни 42, 49, 50, 60 ва 62-дақиқаларда 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Футболчи охирги голини ургандан кейин Вильфрид Бони билан алмаштирилди

Учрашув “Сити”нинг 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Аргентиналик футболчи АПЛ тарихида бир учрашувда 5 та тўп киритишга муваффақ бўлган 5-ўйинчи бўлди. Унгача пента-трикка Жермейн Дефо (36 дақиқа ичида), Алан Ширер (54), Энди Коул (65) ва Димитар Бербатов (68) эриша олган.

Агуэронинг рекордигача айнан Жермейн Дефонинг пента-трики энг тез амалга оширилган пента-трик ҳисобланарди. Футболчи бундай натижага 2009 йилнинг ноябрида “Уиган”га қарши учрашувда (9:1) эришиб, буни 36 дақиқа ичида амалга оширганди.
27 ёшли Агуэро “Манчестер Сити” таркибида 2011 йил июлдан бери тўп суриб келади. У шу кунгача клуб таркибида 128 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 84 та гол ёзиб қўйган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар