2015 йил сентябрь Шимолий яримшарда об-ҳаво кузатувлари олиб борилгандан бери тарихдаги энг илиқ сентябрь бўлди, деб хабар бермоқда Россия Гидрометмарказига иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

“Россия Гидрометмарказида ўтказиладиган иқлимнинг тезкор мониторинги маълумотларига кўра, 2015 йил сентябрь Ернинг Шимолий яримшарида сайёрада олиб борилган метеорологик кузатувларнинг 125 йиллик тарихида энг илиқ сентябрь бўлди. Сентябрда  ҳавонинг ўртача ҳарорати 2005 йилда ўрнатилган рекорд кўрсаткичдан ошиб, меъёрдагидан 1 градусдан кўпроққа ошди”, деб айтди марказнинг бош мутахассиси Марина Макарова.   

Макарованинг таъкидлашича, ўртача ойлик ҳарорат 5 ойдан бери рекорд кўрсаткичга эришмоқда.