Сурияда ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётган Россия ҲҲК самолётлари АҚШ матбуоти назарига тушди

Жаҳон 03 Октябрь 2015 9440

Россия ҳукуматининг “ИШИД” халқаро террорчилик ташкилотига қарши уруш очиши муносабати билан унинг кўпфункцияли Су-30СМ ва қирувчи-бомбардимончи Су-34 самолётларига қизиқиш кучайиб кетди. Шу ва шунга ўхшаш ҳарбий воситалар жангариларга қарши курашда Сурия армиясига катта ёрдам бериши мумкин, деб ёзади Америка ОАВлари.
The National Interest нашрининг ёзишича, Суриядаги ИШИД жангариларига қарши ҳаракатларда Су-25СМ зирҳли ҳужумчи самолёти ғолиб чиқиши мумкин.

Су-25СМ худди америкалик издоши сингари қўшинни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш учун махсус лойиҳалаштирилган. Су-25СМнинг учувчи ўтирувчи хонаси ойналари зирҳдан иборат ва у турли қатламларга эга. The National Interest’нинг ёзишича, Россия ҲҲК Су-25СМ’ни ҳар томонлама модернизация қилган. Бу ишлар доирасида зирҳли ойналар, ГЛОНАСС навигация йўлдошли тизими, юқори аниқликда қуролларни бошқара оладиган замонавий авиониклар билан жиҳозланган.

“Россия самолётлари чўчийдиган ягона нарса, – уларнинг ўрта баландликда учишидир. Бу уларнинг “ИШИД” оғир артиллерияси нишонига айлантириши мумкин. Агар Россия ҳаво кучлари ва Сурия ҳукумат кучлари биргаликда аниқ ҳаракат олиб боришса, самарали иш амалга оширилиши мумкин бўлади”, деб қўшимча қилди нашр.
“Россиянинг Сурияда олиб бораётган кампаниясининг бош қаҳрамони 100 фоиз Су-25СМ бўлиши айтилмоқда.

Ўнлаб мана шундай машиналар олиб борилаётган ҳаракатларнинг муваффақиятини таъминлашга хизмат қилади”, деб ёзади муаллиф.
The National Interest’нинг таъкидлашича, Россия авиацияси операцияларида Су-24 бомбардимон самолёти ҳам муҳим роль ўйнаши мумкин. У асосан жангарилар билан қуршалган туманларда фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб бориши мумкин.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 49881 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 65968 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35390 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20254 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 76930 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60768 Жамият
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 4 Жаҳон
Ҳабиб Нурмагомедов Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жангга шарҳловчилик қилади
20:21 623 Спорт
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 115 Жаҳон
Валерий Тян «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбарлигидан кетди, унинг ўрнини Рўзиқулов эгаллади
Кўпроқ янгиликлар