АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг айтишича, мамлакатнинг муаммоси қуролда эмас, касал инсонлардадир. Унинг сўзларини NBC News келтирмоқда.
Орегон штатидаги мактабда содир бўлган оммавий қотилликка тўхталар экан, Трамп Обаманинг бу борадаги фикрига муносабат билдирди.

“Қуролнинг аҳамияти йўқ. Бизда руҳий касал одамлар бор, улар шундай ишларни қилмоқда”, - таъкидлади сиёсатчи.